Тошкентда қарзни қайтармасликнинг антиқа усулини ўйлаб топган “тадбиркорлар” қўлга олинди. Бу ҳақда 27 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди деб ёзади Qalampir.uz нашри.
2017 йилнинг 18 апрель куни Дилшод Арипов ички ишлар идорасига талончилик қурбонига айланганини билдириб, жиноятчиларни тутиш юзасидан ариза билан мурожаат этади.
Унинг кўрсатишича, номаълум шахслар ўзганинг мулкини талон-тарож қилиш мақсадида Яккасарой тумани ҳудудида унинг бошқарувидаги Matiz русумли автомобилни давлат рақамлари бўлмаган кулранг Matiz автомашинасида сиқиб тўхтатиб, 86 миллион сўм нақд пулларини эгаллаб, воқеа жойидан яширинишган.
Ушбу ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилади. Тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи Дилшод Арипов юқоридаги пулларни қарзга олиб, қайтариб бермаслик учун шериклари Алишер Комилов, Азиз Шарипов ва Алишер Турсунов билан бирга уюштиргани аниқланган.
Ҳозирда Дилшод Арипов бошчилигидаги жиноий гуруҳга ёлғон хабар бергани учун Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди