26 апрель куни соат 11:33 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Марказий диспетчерлик хизматига Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Татарский поворот” ва “Чуқурсой” кўчалари кесишувида жойлашган “Black Door” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехи ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар қилмоқда.
Кўрсатилган манзилга соат 11:43 да 4 та жанговар ёнғин ўчириш бўлинмалари ёнғин содир бўлган манзилга етиб борди.
Ёнғин ҳудуди очиқ аланга билан ёнаётгани маълум бўлган.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, ёнғин катта майдонга тарқалганлиги инобатга олиниб, қўшимча равишда яна 5 та, жами бўлиб 9 та жанговар ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилди.
Тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 12:24 да тўлиқ бартараф этилди.
Ёнғин оқибатида “Black Door” МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехи ва жиҳозлари жами бўлиб 300 кв.метр майдон ёниб кетган.
Айни дамда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»