АҚШ полицияси "қуролланган" мушукни қўлга туширмоқчи бўлди

  • 29 апрель 2017, 08:10
  • 4 636
  • Жамият
  • АҚШ полицияси "қуролланган" мушукни қўлга туширмоқчи бўлди
    АҚШнинг Ньюпорт шаҳри (Орегон штати) полицияси фуқаролардан бири дарахтда "панжаларида автомат ушлаган" мушук ўтирганини маълум қилгандан кейин бу "қуролланган" мушукни қўлга олгани отланган.

    Полиция бу хабар мантиқсиз туюлса-да, бироқ воқеа жойига етиб келган. Маълум бўлишича, "автомат" оддий шох бўлиб чиққан.

    "Бугун эрталаб қуролланган мушук ҳақида тушган хабар асоссиз бўлиб чиқди. Хизмат итимиз мушукни текширган ва мушук оддий шох ушлаб олгани аниқланган. Мушукка янглиш тарзда автомат деб қабул қилинган нарса билан суратга тушгани учун оғзаки огоҳлантириш берилган", деб ҳазил аралаш маълум қилинган полиция хабарида.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » АҚШ полицияси "қуролланган" мушукни қўлга туширмоқчи бўлди