08:55 / 30.04.2017
5 882

Лондон марафони «тўрт оёқли» иштирокчиси 6 кунда маррага етиб келди (Видео)

Лондон марафони «тўрт оёқли» иштирокчиси 6 кунда маррага етиб келди (Видео)
Горилла тулупини кийиб олган британиялик полициячи «тўрт оёқлаб» ҳаракатланган ҳолда Лондон марафонида маррага олтинчи кунда етиб келди. Бу ҳақда Кун нашри хабар берди.

Том Ҳаррисон бу марафонга Мистер Горилла номи билан ёзилганди. У бошқа спортчилар билан бирга 23 апрель куни стартга чиққан, аммо у шошмаган ва маймунларга тақлидан ҳаракатланган. У марра чизиғини 29 апрель кунигина кесиб ўтди.

Шу орқали британиялик бу шахс жамоатчилик эътиборини гориллаларнинг йўқолиб бораётгани муаммосига қаратмоқчи бўлган. Ушбу акцияда йиғилган хайрия маблағлари Gorilla Organization фондига ўтказиб берилади. Ҳаррисонинг ҳаракатлари эвазига жониворлар ҳимоячилари 23 минг фунт стерлингдан ортиқ маблағ йиғишган.

«Аввалига ўткинчилар менга ҳайрон бўлиб боқишар эди. Аммо учинчи кунга келиб, бу акция ҳақидаги маълумот тарқалди ва улар менга қўллаб-қувватлов сўзларини айтиб, машиналарда сигнал чалиб ўта бошлашди», дея гапириб берган Ҳаррисоннинг ўзи.

Унинг сўзларига кўра, марафон вақтида у кунига 10-12 соат ҳаракат қилган ва кунига 7 километрдан ортиқ масофани босиб ўтган. Ҳаррисон югуриш маршрутидан узоқ бўлмаган уйларда яшовчи дўстлариникида тунаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лондон марафони «тўрт оёқли» иштирокчиси 6 кунда маррага етиб келди (Видео)