Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали пойтахтга қайтарилади. Бу ҳақда «Nuz.uz» нашрига асосланган ҳолда Кун.уз хабар берди.
2008 йилда Халқлар Дўстлиги сиймоси ҳисобланган ушбу ҳайкал Тошкент шаҳрининг чекка қисмига кўчирилган эди. Ҳозирда ҳайкални шаҳар марказига қайтадан ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Шомаҳмудовлар оиласининг ҳайкали қаерга ўрнатилиши борасида бир неча таклифлар берилган. Байналминал миллий маданият маркази ҳайкал Дўстлик боғига (собиқ Бобур)кўчирилишига умид қилмоқда.
Қайд этиш керакки, ҳозирда Дўстлик боғи олди қисмида жойлашган бино Республика Байналминал миллий маданият маркази ҳисобланади ва бу ерда барча миллатлараро турли байрам, маросимлар ўтказиб келинмоқда.
Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида Раҳмат Файзиевнинг «Его величество Человек» романи асосида кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг «Сен етим эмассан» киноси тасвирга олинган ва бу фильм ҳанузгача турли халқлар орасида севиб томоша қилинади. Асраб олинган болалар орасида рус, беларус, молдаван, яҳудий, латиш, татар, қозоқ миллатларига мансуб болалар бўлган.
Халқлар дўстлиги монументи Тошкентда 1982 йилда ўрнатилган. Унинг муаллифлари — ҳайкалтарош Д.Б. Рябичев ва архитекторлар Л.Т. Адамов, С.Р. Одилов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди