АҚШ президенти Дональд Трамп CBS телеканалига берган интервьюсида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни "устомон, муғомбир" деб атади.
"У жуда ёш бўлганда ҳокимиятни эгаллаб олиши мумкин эди. Кўп одамлар, менинг бунга ишончим комил, ундан бу ҳокимиятни тортиб олмоқчи бўлганлар. Бундайлар орасида унинг амакиси ёки яна бошқа кимдирлар бўлган. Бироқ у ҳокимиятни ушлаб қололган. Бундан кўриниб турибдики, у анчагина муғомбир", деб айтди Трамп.
Трамп Шимолий Кореядаги вазият узоқ давом эта олмаслигини ва Шимолий Корея масаласи аввалги маъмурият давридаёқ ҳал қилиниши керак бўлганини айтиб ўтди.
Аввалроқ сенатор Жон Маккейн CNN телеканали эфирида АҚШ Шимолий Кореяга зарба бериш имкониятини охирги навбатда кўриб чиқиши кераклигини, чунки бу зарба Шимолий Корея артиллериясининг Сеулга зарба бериши ва "қонли тўқнашувга " олиб келиши мумкинлигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди