АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Сурия ва Ироқда амалга оширган авиазарбалари оқибатида 2014 йилдан шу кунгача 352 фуқаро ҳалок бўлган. Бундай маълумотлар коалициянинг расмий ҳисоботида келтирилди.
Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар ҳақидаги янги ҳисоботга аввал ҳисобга олинмаган, 2015 йилдан ҳозиргача ҳалок бўлган 80 киши киритилди. Бундан ташқари, коалиция 2016 йил ноябридан 2017 йил мартигача бўлган даврда 45 кишининг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Март ойида 3 та авиазарба оқибатида умумий ҳисобда 26 киши ҳалок бўлган.
"Биз фуқаролик шахсларининг ҳалок бўлганидан афсусдамиз ҳамда уларнинг оилалари ва бу зарбалардан жабрланган барчага ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Бу қасддан қилинмаган", деб айтилди коалиция баёнотида. Ҳисоботга кўра, коалиция 2014 йил августидан 2017 йил мартигача Сурия ва Ироқда умумий ҳисобда 20205 та авиазарбани амалга оширган.
Бироқ Reuters ахборот агентлигининг таъкидлашича, ҳуқуқ ҳимоячиларининг баҳолашича, авиазарбалар натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони расмий маълумотлардагидан анча кўпроқдир ва 3 мингдан кўпроқни ташкил қилади.
1 апрелда Пентагон коалиция авиазарбалари оқибатида 229 фуқаро ҳалок бўлганини тан олган ҳисоботни чоп этганди. Улардан бир қисми Мўсулни озод қилиш операцияси вақтида ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди