
Ҳаётини акулаларга қарши курашга бағишлаган франциялик қутқарувчи Тинч океанидаги Реюньон оролида денгиз йиртқичининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.
Қутқарувчи белгиланмаган жойда серфинг билан шуғулланаётганида йўлбарсли акула ҳамласига дуч келди. Йиртқич ҳайвон қутқарувчининг ўнг белини тишлаб олди. Олган жароҳатлари натижасида қутқарувчи ярим соат ичида жон берди.

Ҳалок бўлган қутқарувчи акулаларнинг одамларга ҳужум қилишларининг олдини олишга ёрдам берадиган Shark Watch Patrol ташкилотининг фаолларидан бири эди. Маълумотларга қараганда, у денгиз йиртқич жонивориларининг ҳаётини ўрганар ва суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирар эди.
Франциядаги Реюньон ороли кўплаб акулалар ҳужуми туфайли дунёнинг энг хавфли жойларидан бири ҳисобланади. Охирги 6 йил давомида 20 дан ортиқ шундай ҳужумлар содир бўлиб, 9 киши жароҳат олиб, кейинчалик ҳалок бўлганлар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар