Жорий йилнинг 5 март куни Тошкентдаги Эски Жува деҳқон бозорида бир аёл бирданига икки хил жиноятни содир этиб, кейин қочиб кетган.
Маълумотларга кўра, шу куни тахминан соат 10:00 ларда муқаддам судланган аёл Н.У. (1970 йилда туғилган) Эски Жува бозорида жойлашган "Хур-Омад" кафесига кириб, у ердаги банк бухгалтери К.И. (1985 йилда туғилган) чалғиганидан фойдаланиб, аввалига хизмат гувоҳномасини ўғирлаган. Кейин эса К.И.га тегишли қиймати 230 минг сўмлик сумкасини, сумка ичидаги жами 400 минг сўм пулларни ва баҳоси 68 минг сўмлик уяли алоқа воситасини яширин равишда ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган.
Ушбу ҳолатлар бўйича ЎР Жиноят кодексининг 169-3-а ва 227-2-а бандлари билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди