
1979 йил Фарғона туманида туғилган Ҳаётбек Бегалиев 1999-2008 йиллар давомида Жанубий Кореяда ишлаб келиб, Шарқшунослик институтига ўқишга киради. Дастлаб моддий манфаатдорлик эвазига Жанубий Кореяга кетувчиларга тест синовларига ёрдам беради. Кейинчалик одамларни Жанубий Кореяга ишлашга жўнатиш, тестларда ёрдам бериш ва у ерда иш билан таъминлаш ваъдасини бериб улардан жами миллион доллар пул олади.
24post.uz ёзишича, Нўъмонжон Арзиқулов ва Ойбек Жамоловлар 100 га яқин одамдан 500-4500 долларгача бўлган миқдорда пора олиб, Тошкентдаги Ҳаётбек Бегалиевга етказиб туришади. Жамолов Ҳаётбек Бегалиевга138 минг АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм миқдорда пулни етказиб беради. Алданган фуқаролар арз қила бошлайди.
Ойбек Жамолов 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум этилди. Ҳаётбек Бегалиевга белгиланган тартибда жарима тайинланди ва фуқароларнинг пуллари ундириб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар