2017 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизомини мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори чиққан эди. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти ёзмоқда.
Ҳужжат раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини оширишни кўзда тутади. Апрель ойининг сўнгги ўн кунлигида давлат идораларида биринчи чорак якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишларда ушбу ҳужжат ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, Молия вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, вазирликда ўтказилган ана шундай йиғилишда туман (шаҳар) ва вилоят молия органлари, шунингдек, вазирлик марказий аппаратининг 66 нафар мансабдорига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Меҳнат вазирлигида бўлиб ўтган мажлисда эса аҳоли бандлиги дастури ижросини таъминлашда йўл қўйган камчиликлари учун 34 нафар мансабдор шахсга турли интизомий жазо қўлланилган, 8 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Қайд этиш жоизки, раҳбарларнинг лавозимда қолиш ёки қолмаслиги масаласида уларнинг халқ дардини тинглаш, одамлар муаммоларини ҳал қилишга қаратаётган эътибори асосий мезон сифатида кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди