
Ушбу босқичда қурувчилар ҳайкал асоси учун пойдеворни тайёрлашмоқда. Айтилишича, ҳайкалга тўрт томондан – тротуар йўлаклари ёки зиналар орқали бориш мумкин бўлади. Энг кенг, марказий зина узунлиги беш метрга тенг бўлади.
Монумент кечки вақтларда тўрт томондан ҳам ёритиб турилади. Шунингдек, гуллар қўйишга мўлжалланган асос ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

Ҳайкал шакллари “Истиқлол” саройи ёнидаги майдондаги илк вариант билан ўхшаш бўлади.


Хабарга кўра, объект жорий йилнинг 7 май куни топширилади. Республика Байналмилал маданият маркази маълумотига кўра, айнан ўша куни ҳайкалнинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтади.
Аввалроқ Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали пойтахтга қайтарилиши ҳақида хабар бергандик. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар