Фото: Акимат ЮКО.
Жанубий Қозоғистон вилоятидан Ўзбекистонга "Дўстлик карвони" келди, деб маълум қилди Kun.uz сайти.
Ўзбекистонга Қозоғистондан келган 50 оқсоқол қозоқ жамоат арбоби Толе бининг Тошкентдаги қабрини зиёрат қилишади, Амир Темур ва Ялангтўш Баҳодирнинг Самарқанддаги мақбалари, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбандий меъморий мажмуаси билан танишадилар.
"Дўстлик каровони" вакиллари Ўзбекистондаги Байналмилал маданият маркази, қозоқ маданият маркази ва бошқа тарихий-маданий марказларга ташриф буюриб, у ерда маҳаллий аҳоли билан учрашадилар.
Ушбу тадбир Қозоғистон халқи ассамблеяси ва Ўзбекистон Байналмилал маданият маркази ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга оширилмоқда. Бу меморандум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Қозоғистонга расмий ташрифи давомида имзоланганди.
Меморандумда икки давлат ўртасида ижтимоий-сиёсий, маданий-таълимий, илмий ва ахборот соҳаларида ҳамкорлик, халқ дипломатиясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда икки халқни яқинлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»