Австралиянинг Квинсленд штатининг суди 8 нафар болани ўлдирган 40 ёшли Райн Тайдей исмли аёлни руҳий касал деб тан олди ва жазога тортилишдан озод қилди.
Психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, аёл шизофрениянинг оғир туридан азият чекади. Шифокорларнинг аниқлашларича, Тайдейнинг руҳий аҳволи оммавий ўлдиришни бошлашидан аввал бирдан ёмонлашган.
“У қушларнинг овозини эшитишни бошлаган. Бу овозлар болаларни қутқариш учун уларни ўлдириш кераклигини уқтиришган”, дейди суд психиатри Жейн Филлипс.
Унинг ҳамкасби, доктор Франк Варгезнинг қўшимча қилишича, қотил аёлда “апокалиптик алаҳлаш ҳолати” кузатилган. “Бу камдан-кам учрайдиган, даҳшатли ҳолдир, бу каби ҳодисаларга аввал умуман дуч келмаганман”, қўшимча қилди у.
Аёл Брисбенда жойлашган руҳий касаллар шифохонасига жойлаштирилган.
2014 йилнинг декабрь ойида Тайдей ўзининг 4 ўғли, 3 қизи ҳамда жиянини сўйиб ўлдирган. Ўлган болаларнинг ёши 2 дан 14 ёшгача бўлган. Қотиллик содир бўлган уй бузиб ташланди ва ўрнига боғ яратилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»