Украина Миллий Фанлар академиясининг Украин тили институти директори, профессор Павел Гриценко раҳбарлигидаги делегация мамлакатимизнинг қатор вазирлик ва идораларида музокаралар ўтказди, деб хабар берди ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вицепрезиденти Баҳром Абдуҳалимов билан учрашувда Ўзбекистон билан Украина ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳалар қатори илм-фан ва таълим йўналишида ҳам изчил ривожланаётгани таъкидланди. Бунда мамлакатларимиз ўртасида имзоланган 140 дан зиёд ҳужжат ҳуқуқий асос бўлмоқда. Фан ва таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолияти, илм-фан соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Украина ўртасида илм-фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Украина делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Алишер Навоийнинг украин тилига таржима қилинган “Фарҳод ва Ширин” достони тақдимоти бўлди. Икки мамлакат олим ва мутахассислари, “Адеф-Украина” нашриёт уйи ҳамда мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилган ушбу лойиҳа маҳсулини келгусида инглиз ва бошқа тилларга таржима қилиш режалаштирилган.
“Жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган Алишер Навоий ижоди улкан маънавий бойликдир, – деди Павел Гриценко. – Бу мерос бутун дунёда, хусусан, Украинада катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Навоий ижодида донишмандлик, борлиқ оламни гуманистик англашнинг жуда улкан, битмас-туганмас хазинаси мужассам. Ўзбекистон билан илм-фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз”.
Украина делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ҳам учрашув ўтказди. Темурийлар тарихи давлат музейида бўлиб, Соҳибқирон ва унинг авлодлари ҳақида ҳикоя қилувчи ранг-¬баранг экспонатлар билан танишди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди