
Фото: YouTube/FiaErc
Чехиялик автопойгачи Томаш Каспержик Канар оролларидаги ралли чоғида тоғ чўққисидан тушиб кетишига бир баҳя қолди, деб ёзади Kun.uz сайти.
Видеолавҳада унинг "Форд Фиеста" машинасида тоғ йўли бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётганини кўриш мумкин. Машина ўнгга кескин бурилиш чоғида юқори тезликда бўлгани туфайли чап ёни билан йўл четидаги тўсиққа урилади. Айнан шу уни баландликдан пастга шўнғишдан қутқариб қолган.
Ҳайдовчи ва штурман жиддий жароҳатлар олмагани таъкидланган. Каспержикнинг ўзи Facebook саҳифасида ёзишича, "афсуски", чемпионатнинг илк босқичида фалокатга учраган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.