Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мангу ва ёрқин хотирасига бағишланади.
Кетдим… Кетганимни айтманг ғанимга,
Тайёр у тиғини санчмоққа ортдан.
Бир боқиб қўйингиз она заминга,
Марра сизларники, мен тушдим отдан.
Кетдим… Кетганимни айтманг осмонга,
Ҳали куз ёмғирни қўмсамас ахир.
Жонга ора кирмас осмону фалак,
Тупроқ бир тахир, тупроқ бир тахир.
Кетдим… Кетганимни айтманг қушларга,
Уларнинг баҳорда қайтмоқлари бор.
Мен мангу қоламан кириб тушларга,
Майса орзуларим айтмоқлари бор.
Кетдим…Кетганимни айтманг бировга,
Халқим бир содда, халқим жонкуяр.
Номарддан қўрқмангиз, тик боқинг ёвга,
Мардларни минг йиллар одамлар суяр.
Кетдим… Кетганимни билмасин дунё,
Эгамнинг олдида айтаман калом.
Кетганим бу олам билмайди асло,
Чунки мен тирикман абадий мудом!..
Кетдим… Кетганимни билмасин дунё…
Ғуломжон Назаров,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ талабаси
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Илон Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги узоқ муддатли ёрдам бўйича музокараларни “ақлдан озиш” деб атади
Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди
Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди
АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди
Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин
Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди
Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди