6 389
Газ таъминотини яхшилаш йўлида: Ўзбекистонда 14 та хусусий компания газ сотиш билан шуғулланади
Ўзбекистон Президенти «Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг июнида танлов натижаларига кўра хусусий операторларга газ таъминоти объектлари ишонч бошқарувига топширилади, деб ёзади Hordiq.uz.
Натижада хусусий корхоналар газ тақсимловчи тармоқлар эксплуатацияси ва табиий газ сотиш функцияларини бажара бошлайди. Комиссион мукофот пули табиий газ реализацияси нархининг 21 фоизидан ошмайди, деб ёзмоқда Соф нашри.
Хусусий корхоналарга топшириладиган 14 объектдан иборат рўйхат тасдиқланган. Ҳар бир вилоятда, шунингдек, пойтахтда ва Қорақалпоғистон республикасида биттадан шундай объект жойлашган.
Қуйидаги шартлар мавжуд:
*хусусий операторлар ишчилар сонидан қатъий назар Ягона солиқ тўловчилари бўлади;
*табиий ва суюлтирилган газ сотувидан келиб тушган маблағлар бевосита «Ўзтрансгаз» АК ҳисобларига келиб тушади;
*хусусий операторлар табиий газ реализациясини ишонч бошқаруви ҳақидаги келишув асосида бундай фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясиз амалга оширади, шу билан бирга, лицензион талаб ва шартларни бажаради.
2017 йил 1 январдан бошлаб қарзлари туфайли газдан узилган истеъмолчилар қайта тармоққа уланиш чоғида энг кам ойлик маошнинг икки баробарини тўлайди.
Бундан ташқари, 1 октябрдан эътиборан ҳисоблагичга эга бўлмаган истеъмолчилар табиий газ учун икки баробар кўп пул тўлайди. Замонавий электрон ҳисоблагичлар «Ўзтрансгаз» АК ҳисобидан сотиб олиниб, ўрнатиб берилади, истеъмолчилар қарзини 1 йил ичида узиши талаб этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди