21:03 / 11.05.2017
9 104

Наманганлик келин-куёвларга Президент совғалари топширилди

Наманганлик келин-куёвларга Президент совғалари топширилди
Жорий йил 20 апрелдан 26 май кунигача мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида суннат ва ниқоҳ тўйлари ўтказилмоқда, деб хабар берди Qalampir.uz.

Навбатдаги шундай тадбир Наманган вилояти Чуст туманидаги “Паризод” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтди. Унда Тўрақўрғон, Поп, Чуст туманларидан 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи тантанали нишонланди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган Captiva машиналарида келган келин-куёвларни мажмуа хиёбонида тўпланган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, ёшлар ва оила қураётганларнинг ота-оналари, қавм-қариндошлари карнай-сурнай садолари остида кутиб олди.

Тўй маросимида келин-куёвларга янги оиланинг ҳужжати – никоҳ гувоҳномаси, Президент совғаси – мебеллар тўплами ва маиший техника жиҳозлари тантанали равишда топширилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, никоҳ тўйлари бўлаётган ёшларнинг бандлик ҳолати ўрганилиб, банд бўлмаганлар тўй куни олдидан иш билан таъминланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганлик келин-куёвларга Президент совғалари топширилди