Пенсионерни тунамоқчи бўлган ўғрини собиқ футболчи қувиб етди

Пенсионерни тунамоқчи бўлган ўғрини собиқ футболчи қувиб етди
Бавария” ва “Ювентус” клублари собиқ футболчиси Роберт Ковач нафақахўрни тунаётган ўғрини қўлга туширди, деб ёзади Qalampir.uz.

Хорватия терма жамоаси собиқ сардори Германиянинг Франкфурт шаҳрида айланиб юрган вақт банкомат олдида ёрдамга муҳтож бўлиб, ерда ётган пенсионер ҳамда ундан ҳамёнини олиб қочиб кетаётган ўғрини кўриб қолади.

Маълум бўлишича, 43 ёшли Ковач шу заҳоти 28 ёшли ўғри йигитни қувиб етиб, полиция ходимлари келгунига қадар ушлаб турган. Нафақаҳўрга эса ўғирланган 40 евро қайтариб топширилди.

Маълумот учун, Роберт Ковач ҳозирда “Айнтрахт” клубида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишламоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар