
Жорий йилнинг 16 майидан бошлаб ЙҲҚ бўйича тўланмаган жарималар учун автомобиллар жарима майдончаларига жўнатилади.
Ушбу чора шаҳар чорраҳаларидаги видеокузатув камералари томонидан қайд этилган қоида бузилишларига нисбатан қўлланилади.
Бу ҳақда Тошкент ИИББ бошғиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжаев пайшанба куни ўтказилган ҳафталик брифингда маълум қилди.
Шуни таъкидлаш керакки, “хушхабар хати”ни олишлари биланоқ автомобиль эгалари жаримани 60 кун давомида тўлашлари лозим, акс ҳолда машина жарима майдончасига жўнатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар