23:10 / 12.05.2017
5 653

МДҲ давлатларида маҳбусларнинг ягона маълумотлар базаси пайдо бўлади

МДҲ давлатларида маҳбусларнинг ягона маълумотлар базаси пайдо бўлади
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги жазони ижро этиш хизматлари ҳамдўстликка аъзо давлатлар ҳудудида содир этган оғир жиноятлари учун судланганлар, шунингдек, террорчилар ва экстремистларни таъқиб қилишда ёрдам берадиган умумий маълумотлар базасини яратишмоқчи, деб хабар беради Kun.uz.

Бу қарор Минскда ўтказилган МДҲга аъзо давлатларнинг пенитенциар хизматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида қабул қилинган. «Российская газета» нашрига йиғилиш иштирокчиларидан бири, Россия жазони ижро этиш федерал хизмати директори ўринбосари Валерий Максименконинг маълум қилишича, бундай база ярим йил ичида яратилиши мумкин.

«Террорчилар, экстремистлар ва оғир жиноятлар учун судланганлар ҳақидаги умумий ахборот базасини яратиш — Кенгашнинг муҳим лойиҳаларидан бири, — деди Валерий Максименко. — бундай инсонларда озодликка чиққанидан сўнг мамлакатларимиз чегарасини қайдсиз ва назоратсиз, эркин кесиб ўтиш, ўзининг жиноий фаоляитини давом эттириш имконияти бўлмаслиги керак».

Аввалроқ МДҲга аъзо давлатларнинг қамоқхоналар хизмати вакиллари умумий маълумотлар базасига нафақат судланганлар исм-фамилияси ва бармоқ изларини, балки ДНК намунаси ёки масалан, жиноятчини кўзига қараб аниқлаш имконини берадиган қандайдир биометрик ахборотни қўшишни таклиф этишган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МДҲ давлатларида маҳбусларнинг ягона маълумотлар базаси пайдо бўлади