date

Қаршида автомобиль портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Қаршида автомобиль портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Қарши шаҳрида йўлда кетаётган, сиқилган газда ишловчи "Нексия" русумидаги машина портлаб кетди. Бу ҳақда 1news.uz нашри хабар бермоқда.

Автомобилга ўрнатилган метан газли баллоннинг портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши турли даражадаги жароҳатлар олдилар. Машинанинг ўзи тиклаб бўлмас даражага келган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан машинадаги икки киши бўлакланиб кетган.


Воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қаршида автомобиль портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди