11:51 / 19.05.2017
7 363

Тошкентда Lacetti ёниб кетди

Тошкентда Lacetti ёниб кетди
Кеча, 18 май куни соат тахминан 21:00 атрофида Тошкентнинг Фурқат кўчасидан Хадра майдонига олиб чиқувчи йўлдаги тоннелда Lacetti автомобили ёниб кетди, деб хабар беради Qalampir нашри. Бу ҳақдаги хабар яшин тезлигида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.

Маълумотларга қараганда, оқ рангдаги Lacetti автомобили ёнғин чиқишидан аввал йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган. Олд ва ён қисмларидан қаттиқ шикастланган автомобилда ёнғин келиб чиққан. Автомобиль тоннелга кираверишда ёна бошлагач, тоннелда бошқа автомобиллар ҳаракати ҳам тўхтаган, бунинг оқибатида жуда катта тирбандлик юзага келган.

Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан хабар қилишларича, ёнғинни ўчириш учун иккита ўт ўчириш автомобили сафарбар қилинган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган. Автомобилни бошқарган эркакка бош мия соҳаси ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, бош мия жароҳати, бош мия тепа соҳаси, бош мия тепа соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда алангадан ўнг билак соҳаси куйиши ташхиси қўйилган.

Шахсий мулки ёниб кетаётганидан ўзини қўярга жой тополмаган ҳайдовчи аввал ўт ўчириш мосламаси билан ёнғинни тўхтатишга ҳаракат қилган, аммо фойда бермагач, ҳаво тозаловчи воситани ҳам машинага қарата сепиб кўрган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Lacetti ёниб кетди