date
views 12 721

Сурхондарёда кийим-кечак бозори бутунлай ёниб кетди

Сурхондарёда кийим-кечак бозори бутунлай ёниб кетди
18 майдан 19 майга ўтар кечаси Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жойлашган “Ҳабиб” бозори ёниб кетган. Бу ҳақда туман Ички ишлар бошқармаси навбатчи ходими Шокир Мелибоев “Qalampir.uz” сайтига хабар берди.

Кийим-кечаклар сотиладиган ушбу бозорда ёнғин электр симларининг қисқа туташуви оқибатида келиб чиққани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда. Хабар берилишича, жабрланганлар йўқ. Бироқ бозор буткул яроқсиз ҳолатга келган.

Шу ўринда савол туғилади: ҳар бир савдо мажмуаларида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари кўрилиб, бу борада керакли ишлар амалга оширилади. Шунга қарамай, ёнғинлар тез-тез учраб турибди. Бунга сабаб нимада? Бозор буткул ёниб бўлганига қараганда ўт ўчириш ходимлари кераклича тезликда ишламаган. Акс ҳолда шундай катта савдо маскани буткул яроқсиз ҳолга келмаган бўлармиди?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда кийим-кечак бозори бутунлай ёниб кетди