Шимолий Қозоғистон вилоятида яшовчи Ксения Шестоперова «Фавқулодда вазиятда жасурлиги учун» медали билан тақдирланган ва у мамлакат бўйлаб росмана қаҳрамон сифатида эъзозлаб келинаётганди. Аммо қизнинг миси чиқиб қолди. Ксения бундан беш йил бурун қўшни эркакни сўйиб ташлаб, жасадни томорқага кўмиб юборган ва бу ҳақда ҳеч кимга лом-мим демаган экан. Ўшанда Ксениянинг ёши 24 да эди. 25 ёшида дарёга чўкаётган 40 ёшли эркакни соҳилга олиб чиққани учун мамлакат қаҳрамонига айланди.
Прокурорларнинг айтишича, қўшнисини сўйиб қўйган-у, жабрланувчи ҳали ўлмаган чиққан. Ксения айби ошкор бўлишидан қўрқиб, эркакнинг бошига тўмтоқ буюм билан бир неча марта зарба берган. Хуллас, уни ўлдирган. Қарангки, ўшандан бери ота-онасини ҳам чин дунёга кузатди. Пиёнисталикка берилди. Натижада жигари ишдан чиқди. Жинояти ҳам худди шу пиёнисталиги туфайли ошкор бўлди. Кайфда билмасдан шишадошларидан бирига гуллаб қўйганди. Улфат зудлик билан полицияга хабар берди.
— Мен қўшни эркакни ўлдиргач, — дейди Ксения терговда. — Мурдани қопга жойладим-да, уйимизнинг орқасидаги томорқага олиб чиқдим. Томорқамизда чуқур бор эди. Ўша чуқурга ташлаб устига тупроқ тортдим…
Суд адолатли ҳукм чиқарди. Қаҳрамон қотил Ксения Шестоперова 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони интизом кучайтирилган колонияда ўтайдиган бўлди. Суд унга берилган медални тортиб олиш ҳақида алоҳида қарор қабул қилди.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди
Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин...
Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади
2024 йилга субсидия миқдори белгиланди
Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"
Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади
АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик...