
– Banca Montedei Paschidi Siena – дунёдаги энг кекса банклардан бири, 1472 йили Италияда асос солинган.
– Бир миллион доллар пулни 100 долларлик купюраларда олсангиз, оғирлиги ўн килограммни, бир центлик тангаларда олсангиз, 246 тоннани ташкил этади.
– Қоғоз пуллар илк бор Хитойда пайдо бўлган.
– 1865 йили АҚШда муомалада бўлган миллий валютанинг учдан бир қисми сохта эди.
– Швецияда XVIII асрга қадар 20 килограммли мис тангалар муомалада бўлган.
– XIX асрда Аляскада тюлен терисидан тайёрланган пуллар муомалага киритилган.
– ХХ аср ўрталарига қадар Африканинг бир қанча мамлакатларида чорва пул вазифасини бажарган.
Манба: hilol.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар