12:06 / 22.05.2017
15 406

Одамхўр чинор ҳақида эшитганмисиз?...

Одамхўр чинор ҳақида эшитганмисиз?...
Бразилия пойтахтида даҳшатли ҳодиса содир бўлди. Шаҳардаги обрўли хонадонлардан бирининг соҳиби Фелиппе Дуардо, хотини Жулия ҳамда ўғли Робертоларни ўз уйларида жонсиз ҳолда топишди.
Ўлим сабабларини эса, ҳамон ҳеч ким аниқлай олгани йўқ…

ҚАРҒИШ ТЕККАН ЖИҲОЗ
Бу уйда илгари яшаган собиқ хўжайин ҳам худди Фелиппелар сингари ўз уйининг меҳмонхонасида сирли ўлим топган экан. Буни бир неча хўжайинларни кўриб улгурган кекса боғбон айтиб берди….
— Хўжайин Дуардо деган басавлат одам эди. — дея ҳикоя қилади боғбон. — Унинг ўлимидан сўнг янги кўчиб келган меросхўрлар уйни буткул қайтадан қуришга аҳд қилишди. Дуардонинг кабинетини бўлса, шундайлигича қолдириб, қулфлаб ташлашди. Чамаси, ўлик чиққан хонага киришдан барчалари чўчиди. Ҳеч қанча ўтмай, уйни бировга сотиб юборишди. Янги хўжайин бўлса, ҳалиги қулф осилган кабинетни очиб ичкарига кирган. Қарайдики, у ерда чинордан ясалган ажойиб қадимий шкаф турибди. Бирор ери тирналмаган, деярли янгилигича сақланиб қолган. Қадимий жиҳозларга ўч эканми, дарров уни ўз ётоғига олиб кириб қўйди…

Афсуски, шкаф олиб кирилган куниёқ хўжайин ўзини негадир бўғилгандек ҳис эта бошлади. Жонҳолатда шкафга тикилиб қаради. Не кўз билан кўрсинки, шкаф устида қон пастга оқиб тушарди…
Хўжайин шу заҳоти кўксини номаълум олов куйдириб, полга қулайди…
Ушбу ўлим билан шуғулланишга киришган полиция ходими ўйлай-ўйлай, шкафдан гумонсирай бошлади. Ҳа, у адашмаган эди. Чунки, ичкарига кириб эшикни ёпиши билан худди марҳум хўжайиннинг ҳолатига тушиб қолди.

Кимдир уни бўғаётгандек хириллай-хириллай жон берди…
Яхшиямки, полиция ходими бўлимда жуда керак эди. Ҳамкасблари қидира-қидира, уни ўлик ҳолда топишди…
Аммо шу пайтгача ҳам ўлим сабаблари аниқланмаган. Фақат бир нарса маълум бўлди. Илгари Амазонка томонларда чинордан худди шундай шкафлар ясашган. Уларни эса, дўзахга элтувчи ажал сифатида баҳолашган.

СЎНГГИ ОВ
Ярославль вилоятидаги Тутаево шаҳри яқинида овчилар навбатдаги ов учун ўрмон ичкарисига йўл олишди. Бу ўрмонларда қиш ойлари кийиклар кўпайгандан кўпаяркан.
Махсус жойга етиб боришгач, уч овчи уч томонга бўлинди. Сергейга улкан чинор дарахти остида ўтириб кийик ўтишини пойлашга тўғри келди…

У қанча вақт ўтирганини билмайди. Ишқилиб, чинорга суянгани эсида. Бир маҳал аъзойи баданидан аввалига муз тер чиқа бошлади. Сўнгра… Бутун борлиқни унутиб, ўзини бошқа бир дунёда ҳис этди…
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, кўрдики, унга қараб баҳайбат маҳлуқ қиёфасидаги бир жонзот яқинлашиб келяпти. У пишқирар, пишқирган сари оғзидан сўлаклар сачраб, Сергейнинг юзига уриларди…
Йўқ, бу маҳлуқ эмасди. Аксинча, ажалнинг ўзгинаси эди…

Овчи баданида кучли оғриқ сезди. Шундан кейин ҳеч нарсани эслай олмайди. Ҳушидан кетди…
Сергей кўзини очганида нотаниш хонадонда ётар, тепасида бир кампир ва шериклари ўтиришарди.
— Яхшиям сени шерикларинг ўз вақтида топиб олишибди. — деди кампир унга. — Бўлмаса, аллақачон нариги дунёда бўлардинг…
Сергейнинг бел қисмини нимадир қаттиқ тирнаган экан. Хонадон соҳибаси керакли дуоларни ўқиб ярасига малҳам сурди.
— Сен бекорга чинорга суянибсан. — дея Сергейга танбеҳ берди кампир. — Негаки, чинорлар одамзоднинг кушандаси. Улар бизларнинг ҳаётимиз, жонимиз эвазига кун кўришади. Бундан кейин эсингда бўлсин, зинҳор-базинҳор чинор дарахтига суянмагин!

Мутахассис Кирилл ЛАЗАРЕВ:
— Қотил дарахтлар ҳақиқатан табиатнинг энг сирли феноменларидан ҳисобланишади. Масалан, Американинг тропик ўрмонларида марцинелла деган дарахт ўсади. Бу дарахт одамни узоқ масофадан туриб ҳам ўлдира олади. Ёки бўлмаса, Ява оролида яшовчилар ўша ердаги қотил дарахт ҳисобланган барча ўсимликларга жиноятчиларни ўлдириб қурбонлик келтиришади. Энг ажабланарлиси, қанча кимёвий таҳлиллар ўтказилмасин, бу тахлит дарахтлардаги зарарли моддалар ҳануз аниқланмаган.


Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Одамхўр чинор ҳақида эшитганмисиз?...