08:38 / 23.05.2017
7 175

Қаршида автобус ҳайдаётиб, наркотик модда сотиб келган ҳайдовчи фош этилди

Қаршида автобус ҳайдаётиб, наркотик модда сотиб келган ҳайдовчи фош этилди
Яқинда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Аниқланишича, 50 ёшни қаршилаган Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Рахимов (ҳуқуқбузарларнинг исми ва шарифи ўзгартирилган) гиёҳвандлик воситасини сотишда ўзига хос йўлдан фойдаланган. У Қарши шаҳридаги йўналишдаги автобуслардан бирини бошқариш билан бирга, иш жараёнида йўл-йўлакай “мижоз”ларига гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан ҳам шуғулланиб, гуёки “бир ўқ билан икки қўённи урди” қабилида иш юритган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида, Қ.Рахимовнинг яшаш хонадонидан хаммом томи ва девор устига ҳуфёна тарзда қоғозларга ўралган ҳолдаги ҳамда ўн икки дона гугурт қутиларига солинган, шунингдек ҳовлидаги иситиш тизими хонасининг яширин жойларига 2 газеталарга ўралган ҳолда ҳуфёна жойлаштирилган 153,2 граммдан иборат бўлган гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

Шунингдек, тадбирда унинг доимий мижози бўлган фуқаро С.Қўлдошевнинг эгнидаги кийимининг чўнтакларидан уч дона гугурт қутиларига жойлаштирилган ва бир дона минг сўмлик купюрага ўралган ҳолдаги ҳамда унинг яшаш хонадонидан икки дона қоғоз бўлакларига ўралган оғирлиги 9 граммдан иборат гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг эксперт хулосаларига кўра, фуқаролар Қ.Рахимов ҳамда С.Қўлдошевлардан ашёвий далил сифатида олинган гиёҳвандлик воситалари марихуана гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ҳавф-ҳатардан ҳоли, тинчлик ҳукмронлик қилаётган юртимизда ҳалол ишлаб пул топиш учун барча имкониятлар яратилган. Фуқаролар Қ.Рахимов ва С.Қўлдошевлар ҳам тўғри йўлдан юриб, қонунбузарликларга қўл урмаганларида, бугун панжара ортида эмас, балки ўз уйида оила аъзолари ёнида бўлар эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаршида автобус ҳайдаётиб, наркотик модда сотиб келган ҳайдовчи фош этилди