date
views 9 259

6 ёшли қизча мультфильм қаҳрамонига тақлид қилиб, соябон билан 4 қаватдан сакради

6 ёшли қизча мультфильм қаҳрамонига тақлид қилиб, соябон билан 4 қаватдан сакради
Россиянинг Кузбассдаги Березовский шаҳрида яшовчи 6 ёшли қизча қўлига соябон тутганча, тўртинча қаватдан сакради, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Маълумотларга кўра, қизча мультфильм қаҳрамонига тақлид қилган. Полиция ходимлари қизчага бобоси қараганлигини, у бир неча дақиқага ташқарига чиққанлигига, қаровсиз қолган қизча соябонини очиб, тўртинчи қаватдан пастга сакраганлигини аниқлади. Айни пайтда у инсон ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳатлар олгани туфайли касалхонага ётқизилди. Шифокорлар қизчанинг кўплаб синиш жароҳати олганлигини қайд этишди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 6 ёшли қизча мультфильм қаҳрамонига тақлид қилиб, соябон билан 4 қаватдан сакради