08:02 / 24.05.2017
6 616

Малика Диананинг ўлимидан 20 йил ўтиб, шаҳзода Гарри шунча йил давомида ичини кемираётган ҳислари билан ўртоқлашди…

Малика Диананинг ўлимидан 20 йил ўтиб, шаҳзода Гарри шунча йил давомида ичини кемираётган ҳислари билан ўртоқлашди…
Ҳамма нарса ҳақида гапириш мумкин, бироқ дил ярасини тирнайдиган гапларни ҳар доим ҳам, ҳаммага ҳам айта олмайсиз…

Яқинда шаҳзода Гарри қандайдир клуб ҳақида ҳикоя қилди. Балки сиз у казо-казолар тўпланиб сиёсий мавзуларда суҳбат қурадиган клубни кўз олдингизга келтиришга ҳам улгургандирсиз, бироз шошманг, бу умуман бошқа ҳикоя.

Шаҳзода Гарри сўз очган клуб аслида, яқинларини йўқотган, ҳали ҳануз уларнинг йўқлигига кўника олмаётган, кўнгли кемтик инсонлар жам бўладиган клуб эди. У ҳам айни дамда шундай инсонлардан бири, у ҳам онасининг ўлимига кўникканича йўқ!

Онасини 12 ёшида йўқотган болакай, 28 ёшга кирибгина шунча йиллар мобайнида ҳеч кимга айтмаган ҳислари билан бўлишишни истади.

Шаҳзода Гарри шахсий клубини очиб, шу йўл билан ўзи каби суюкли кишиларини йўқотган инсонларга руҳий ёрдам беришга қарор қилганини айтди. У бу «Идроксиз дунё” клубни Брайн Гордон ёрдами билан очишни режалаштирмоқда.

Унинг мақсади шу билан чекланиб қолмайди, яқинларисиз азоб чекаётган инсонлардан ташқари, у руҳий касалларни ҳам даволанишни йўлга қўймоқчи.

Бундан деярли бир йил аввалги интервьюсида у бу ҳақида аввалроқ бош қотирмаганига афсусда эканини айтганди. Ўзининг айтишича, у одамларга илк қадамни қўйишда катта куч берган бўларди.

— Мен 20 йил аввал онамни йўқотдиму, ўша дамдаги кечинмаларимни яширишга уриниб келдим, ҳозир ортимга қарасам 12 ёшимдан буён ҳаётим гўё фақат онам ҳақидаги хотиралар билан ўтгандек кўринади.

Ўйлашимча, онамнинг ўлими менга жуда қаттиқ таъсир қилган ва одатий ҳаётдан узилиб, у дунё чегарасида яшай бошлаган эдим. Бу ҳолат албатта, соғлиғимга анчайин салбий таъсирини ўтказмай қолмади, — дейди шаҳзода Гарри.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Малика Диананинг ўлимидан 20 йил ўтиб, шаҳзода Гарри шунча йил давомида ичини кемираётган ҳислари билан ўртоқлашди…