Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри полиция ходимлари чақалоғини 11 500 рублга сотган ўзбекистонлик аёлни қўлга олишди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Аниқланишича, полицияга Варшава кўчасида яшовчи тожикистонлик муҳожирларнинг хонадонида янги чақалоқ пайдо бўлиб қолгани ҳақида маълумот келиб тушган. Полиция ходимлари айтилган манзилга етиб бориб, у ерда Тожикистондан келган жуфтлик ва олти ойлик чақалоқ яшаётганига гувоҳ бўлишган. Чақалоқ шу хонадон аёлининг фарзанди сифатида ҳужжатларда рўйхатдан ўтказилганди.
Суриштирув ишларидан кейин тожикистонлик фуқаролар гўдакни туғилиши билан сотиб олганликларини тан олиб, бунга кўрсатма ҳам беришган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида боланинг ҳақиқий онаси қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, аёл 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди.
Қайд этилишича, иккала томон туғруқдан аввал келишиб олишган. 2016 йил октябрь ойида ҳомиладор аёл туғруқхонага Тожикистон фуқароси паспорти билан келган ва чақалоқни унинг номига ёздирган. Она ўғлининг нархини 11 500 рублга баҳолаган.
Айни пайтда ўзбекистонлик аёл Россияда қўлга олинган ва унга суд тегишли жазо-чора кўришини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?