Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний ўз видеосида тадбиркор Алишер Усмоновнинг иккинчи мурожаатига жавоб тайёрлашга ваъда берди.
Навальнийнинг маълум қилишича, тадбиркор Алишер Усмоновда ўзининг айбсизлигини исботловчи биронта ҳам ҳужжат йўқ, роликдаги стол ва стакан эса исбот ўрнини боса олмайди.
Шунингдек, у Усмоновдан “лайклар йиғишни бас қилишни” сўради, сабаби “бу унчалик яхши эмас” экан.
Навальний Усмонов дебатларни рад этгани борасида ҳам афсусда эканини билдирди. “Гарчи сиз аниқ сабабни ёзганингизни юқори баҳолайман. “Бу дебатлар рост ва ёлғон ўртасида бўларди”, айнан шундай! Ҳамда кишилар сизнинг ёлғонларингизни осонлик билан ажратиб олишарди, шу сабабдан сиз қўрқдингиз”, — деди Навальний.
“Россия тепасида ҳозир кўплаб коррупционерлар бор. Мен уларнинг барчасини ташлаб, фақатгина сиз билан шуғуллана олмайман. Гарчи сиз анча йирик қаллоб бўлсангиз ҳам, бироқ… Ўзингизга ортиқча баҳо берманг, сиз энг муҳим шахс эмассиз. Ҳаттоки бизнинг Медведев саройлари ва яхталари ҳақидаги суриштирувимизда ҳам сиз ер мулки шаклида пора бергансиз. Бизнинг асосий мақсадимиз – пора олганлардир. Аммо биз сиз каби, пора берганларни ҳам жазолаймиз”, — дея аниқлик киритди Навальний.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?