
Фирибгарлик билан шуғулланиб юрган Меҳрангиз Жумақулов пойтахтнинг Чилонзор туманида қўлга тушди.
У бир нечта фуқароларга Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида қурилаётган намунали уйларни гўёки ўзига таниш мансабдор шахсларга пора бериш орқали навбатсиз, қисқа муддатларда олиб беришни ваъда қилиб, улардан 1.500 АҚШ долларини олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жумақуловга нисбатан қамокқа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар