06:32 / 29.05.2017
6 407

Ўзбекистонда “Қайноналар кенгаши” ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда “Қайноналар кенгаши” ўз фаолиятини бошлади
Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш мақсадида юртимизда катта ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда, кейинги вақтларда қайнона-келин, шунингдек, келинларнинг турмуш ўртоғи, қайнсингил, қайнопалар ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйишда ҳам алоҳида эътибор талаб этмоқда.

Айнан шу мақсадда 2017 йилнинг биринчи чораги якунида Ўзбекистон Маҳалла хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Қайноналар кенгаши” ташкил этилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Маҳалла хайрия жамоат фонди бош мутахассиси Омила Орипова “Кун” мухбирига хабар берди.

Бугунги кунда мазкур кенгашнинг иш фаолияти лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, барча маҳаллаларда жорий этилган. Кенгашни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад маҳалла ҳудудида келин тушириш арафасида турган ёки қиз узатишга ҳозирланаётган аёлларимизни рўйхатини тузиб, улар билан махсус машғулотлар ўтказишдир.

Машғулотлар давлат органлари ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинида обрў-эътиборига эга одамлар, ёши улуғ ҳожи онахонлар, психологлар, ҳуқуқшунослар, шифокорлар томонидан ташкил этилади.
Айни вақтда Тошкент шаҳрининг бешта туманида Кенгаш ўз фаолиятини бошлаб юборди.

“Ҳар бир она ўз фарзандини бахтли бўлишини истайди. Бироқ айрим ҳолларда ҳаётий тажриба мавжуд бўлса-да, уларда билим даражаси етарли бўлмагани сабабли оилада тушунмовчиликлар, кўнгилсизликлар келиб чиқади. Баъзан эса келиннинг ўзидан унинг сарполари, мол-дунёсини устун қўйиш ҳолатига ҳам гувоҳ бўламиз. Кенгашимиз ҳам айнан мана шундай вазиятларни олдини олиш, бўлажак қайноналарга тўғри маслаҳатлар бериш, оналарда оиладаги муҳитни тўғри изга солиш учун керакли кўникмаларни шакллантириш билан шуғулланади”, — дейди Омила Орипова.


Манба: kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда “Қайноналар кенгаши” ўз фаолиятини бошлади