Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудда олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюриши кутилмоқда.
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришича, Президентнинг ташрифи 1-2 июнь кунларига мўлжалланган. Алоҳида қайд этиш керак, Шавкат Мирзиёев водийга президентликка сайланганидан буён ҳали бормаган эди.
Андижонда Президент ташрифига тайёргарлик кўриш ишлари аллақачон бошлаб юборилган. Ташриф давомида вилоятдаги фермер хўжаликлари, енгил-саноат корхоналарида бўлиш, янги бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксар қисмини андижонликлар ташкил қилади. Қолаверса, у ерда яқинда музқаймоқдан оммавий заҳарланиш кузатилди.
Бундан ташқари, сайтимиз орқали Андижон вилоятида оммавий меҳнатга жалб этилаётган ўқитувчилар ва тиббиёт муассасалари ходимларининг мурожаатлари ҳақида ҳам мақола бергандик. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?