Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" имзолаган фармонида ушбу соҳа жиддий ва танқидий жиҳатдан қаттиқ ўрганилганини намоён этди.
Ёқилғи-энергетика соҳаларида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар энергия ресурслари бўйича дебитор қарздорликни кескин камайтиришга ва электр энергетика ҳамда газ тармоқларини янада ривожлантириш, ижро иши юритиш самарадорлигини оширишга имкон бермаган, дейилади фармонда.
Биринчидан, таъминотчи корхоналар томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги оқибатида истеъмолчиларнинг шартнома мажбуриятларига риоя этиши лозим даражада таъминланмаган, уларнинг аксарияти истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларни мунтазам равишда амалга оширмаган.
Иккинчидан, энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш муддатларининг кечиктириб юборилганлиги етказиб берилган ва истеъмол қилинган ҳажмлар ҳисоби юритилишининг ҳаққонийлигини таъминлашга ҳамда ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишга ўта салбий таъсир кўрсатмоқда.
Учинчидан, эскирган электр узатиш тармоқлари, трансформатор подстанциялари ва пунктлари, газ қувурлари ҳамда тегишли инфратузилманинг янгиланиш суръатлари сустлиги – технологик йўқотишларнинг кўпайишига ва энергия ресурсларининг, айниқса, жойларда, сурункали узилишлар билан етказиб берилишига олиб келмоқда.
Тўртинчидан, энергия ресурслари бўйича қарздорлик ҳолатини онлайн тарзда кузатиб бориш имконини берувчи замонавий электрон тўлов тизимларини ривожлантириш паст даражада қолмоқда.
Бешинчидан, “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АК томонидан назоратчилар ишининг ташкил этилиши устидан идоравий назорат лозим даражада ўрнатилмаганлиги дебитор қарздорликнинг ҳаддан зиёд ўсишига олиб келмоқда.
Олтинчидан, қарздорларни электр ва газ тармоғидан узиш бўйича амалий чоралар кўрилмасдан, аслида мавжуд бўлмаган қарздорликни ундириш ҳақида судларга аксарият ҳолларда “бир хил қолипдаги” аризаларнинг киритилиши таъминотчиларнинг энергия ресурслари учун ҳақ ундириш борасидаги ишларни ташкил этишга расмиятчилик билан ёндашаётганлигидан далолат бермоқда.
Еттинчидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти фаолиятини ташкил этишдаги жиддий камчиликлар ижро иши юритилиши самарадорлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Амалдаги ундирув кўрсаткичининг 2016 йилда атиги 45 фоизни ташкил этганлиги ҳам бундан далолат беради.
Саккизинчидан, идоралараро ҳамкорликнинг ва Суд департаменти фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг паст даражадалиги ижро ҳужжатлари ҳисоби юритилишида ҳаққонийликни таъминлашга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Тўққизинчидан, қонунийликни ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларида йўл қўйилган камчиликлар оқибатида 2016 йил ва 2017 йилнинг I чораги давомида содир этган ҳуқуқбузарликлари учун “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АКнинг 665 нафар, Суд департаментининг 36 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?