21:43 / 30.05.2017
25 380

Катта илон томонидан ютиб юборилган илон тасодифан омон қолди (видео)

Катта илон томонидан ютиб юборилган илон тасодифан омон қолди (видео)
АҚШнинг Техас штатида илон бошқа бир кичикроқ илонни ютиб юборишга ҳаракат қилди, бироқ бунга ҳолатни видеога олган ўткинчилар халақит берди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, у йўлдан унча узоқ бўлмаган ерда пайқаган илонни тасвирга олишга қарор қилган. Видеога олишни бошлаганда эса, судралиб юрувчи бошқа бир илонни ичидан “туфлаб” чиқариб ташлашни бошлади.

Ютиб юборилган судралиб юрувчи омон қолган. Шу билан бирга, унга зарар етказмоқчи бўлган илон воқеа жойидан яширинган.

Нашрнинг ёзишича, илонлар яқиндагина еган нарсасини, таҳдид сезсалар қайта чиқариб юбориш хусусиятига эга. Афтидан, ҳайвон камерали кишиларни кўриб яширинишга қарор қилган, бу эса унинг қурбони ҳаётини сақлаб қолди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Катта илон томонидан ютиб юборилган илон тасодифан омон қолди (видео)