
Владивостокдаги Приморск океанариумидаги адаптация корпусидан Тинч океаннинг 12 килограммли саккизоёғи қочиб кетди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.
Музей ходимлари уни полдан топишди. Саккизоёқнинг суяги бўлмагани боис, у ҳар қандай тирқишдан бемалол ўтиб кетади. Саккизоёқ жабрланмаган, у соғ-саломат ўз жойига қайтарилди. Мутахассисларнинг маълумот беришича, саккизоёқ сувсиз ва кислородсиз 18 соат яшаши мумкин.
Мазкур саккизоёқ 26 май куни ғаввослар томонидан Русь оролидаги океанариумдан топишган ва адаптация корпусига жойлаштиришган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар