
Франциялик теннисчи Максим Аму жонли эфир вақтида журналистга тегажоқлик қилгани учун “Ролан Гаррос” турниридан четлатилди.
Eurosport канали мухбири Мэли Томас уругвайлик теннисчи Пабло Куэвасга қарши жангдаги мағлубиятидан сўнг Амудан тўғридан-тўғри эфирда интервью олди. Суҳбат чоғида спортчи минглаб томошабин олдида қизни маҳкам қучоқлаб, ўпа бошлаган. Бу қўполлик журналистга ёқмаган ва ундан қочишга уринган. Мэли “агар бу жонли эфир бўлмаганида уни урардим”, деб айтган.
Ушбу воқеа туфайли Амунинг турнирдаги аккредитацияси бекор қилинди. Франция Теннис федерацияси эса унга қўшимча жазо белгиланишини ваъда қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар