
Қозоғистон ҳукумати Миллий дахма ҳақидаги низомни тасдиқлади, дея хабар бермоқда Hilol.uz.
Ҳужжатга мувофиқ пойтахт Остона яқинидаги Миллий пантеон, яъни дахмада мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилади. Жумладан, у ерга Қозоғистон президентлари ва уларнинг оила аъзолари, Бош вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, парламент депутатлари, давлат котиблари, президент маъмурияти раҳбарлари, Олий суд ва Миллий банк раислари, вазирлар, давлат органлари раҳбарлари, вилоятлар ҳокимлари, бир қатор давлат мукофотларининг совриндорлари ва президентнинг алоҳида қарори билан бошқа фуқаролар кўмилади.
Остона шаҳри яқинида барпо этиладиган Миллий дахма халқ орасида “VIP-қабристон” номини олган. Бу ерда Хотира музейи қуриш ҳам кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг