Олимлар Австралия соҳиллари яқинида "юзи йўқ" бўлган антиқа балиқни тутиб олишди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Typhlonus nasus деб номланувчи, чуқур сув остида яшовчи балиқ кўзга эга эмас, унинг оғзи эса танасининг пастки қисмида жойлашган. Балиқнинг бурун тешикларини топиш жуда мушкул, сузгичларини эса кўришнинг имкони йўқ.
Ушбу тур илк маротаба 1870-йилларнинг ўрталарида Challenger кемаси илмий экспедицияси томондан таърифланган эди. Бу балиқ 1873 йилда Папуа-Янги Гвинея соҳиллари яқинида ушланган, шундан кейин тадқиқотчилар бундай жонзотни бошқа учратишмаган.
Фото: Twitter.com/@CSIROnews
Олимлар балиқни 4 км чуқурликда тутиб олишган. Тутилган антиқа сув жонзотининг узунлиги 40 см ни ташкил қилган. "Бу Ернинг энг кам ўрганилган соҳаларидир. Балиқда гўёки иккита дум қисми борга ўхшайди", деб айтган Investigator кемасидаги илмий экспедиция бошлиғи Тим О'Хара. Экспедиция давомида Австралиянинг шарқий соҳилбўйида олимлар минглаб денгиз жонзотларини тутишга муваффақ бўлишган. Улардан аксарияти аввал фанга маълум бўлмаган антиқа жонзотлар бўлиб чиққан. Жумладан, улар орасида бош қисмида ёруғликка таъсирчан пластиналар бор бўлган балиқ, учта сузгичи билан сув тубида турувчи балиқ аниқланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди