Бу сафар бурнингизнинг шаклига қараб, характерингиздаги айрим жиҳатларни аниқлаймиз.
1. Узун, бир текис бурун. Ён қаноти деярли текис, учи эса пастга қараган бўлади. Кўпинча узун бурунли инсонлар, жуда қизиқувчан, оптимист бўлишади. Улар ўзгаларга ёрдам беришга доим шайлар. Шунингдек узун бурунли инсонлар атрофидагиларда қизиқиш уйғотади. Улар ҳақида яна бир маълумот: ҳар қандай муаммога ечим топишга усталар.
2. Грекча бурун. Шаклан ингичка, узун ва тўғри тузилган. «Грек»лар ҳар доим ҳам диққат марказида бўлишни истамайдилар. Улар жуда тежамкор ва яқинларига содиқдирлар. Бундай бурун эгалари ўз туйғулари ҳақида гапиришга қийналадилар, шунинг учун бундай инсонлар одамови кўринишади.
3. Қайрилма (илмоқсимон) бурун. Бу турдаги бурунни кўпчилик қуш тумшуғига ўxшатади. Буруннинг ён қаноти эгилган, учи эса пастга қаралган бўлади. Қайрилма бурун эгалари янгилик яратишга ўч ва фидокор кишилардир. Улар ўз принципларини эҳтирос билан ҳимоя қилишга тайёр туришади. Мақсадларига эришиш учун эса таваккал қилишдан чўчишмайди.
4. Аркали бурун. Унинг кўриниши қайрилма бурунга жуда ўxшайди, аммо учи қирралироқ. Бундай бурун эгалари зўр ташаббускорлар. Улар ўз ишларига доимо хақгўйлик ва маъсулият билан ёндашадилар ва зарур чўққиларни доимо забт этадилар.
5. Тугмача бурун. Жуда кичкина ва бежирим бурун. Энг кенг тарқалган бурун тури. Тугмача бурунлилар ҳар қандай қарорни ўзлари қабул қилишади. Атрофдагиларга ёқишга ҳаракат ҳам қилишмайди. Улар жуда кучли феъл-атворга эгалар. Уларни гапдан кўра қилинган иш қизиқтиради. Деярли ҳар доим истаганларини қўлга киритадилар.
6. Тўғри бурун. Бурун кўриниши жуда тўғри, учи озроқ юмалоқ, тешиклари эса катта. Бундай инсонлар мустаҳкам, қаттиқ ва жиддий феъл-атворли шу билан биргаликда жуда эҳтиросли ва жўшқин шахсдирлар. Уларнинг жахлои бурун учида туради. Аммо тезда ҳовурларидан тушишни ҳам билишади.
7. Ботиқ бурун. Бурун юқори қисмида катта бўлмаган бўртиқ бўлиб , бундай бурун эгаларини орамизда кўплаб учратиш мумкин. Саҳий ва ўзгалар муаммосини ҳал қилиш истаги кучли эканлиги билан ажралиб турувчи бу тоифа кишиларни хафа қилиш осон.
8. Қийшиқ бурун. Номи ёқимсиз бўлишига қарамай мазкур бурун соҳиблари юмшоқфеъл, қалби эса меҳр-муҳаббатга лиммо-лимдир. Бурун юқори қисми қайрилган, учи эса юмалоқланган бўлади. Улар ҳар бир қилаётган ишларига жуда эътиборлидирлар. Энг яxши суҳбатдош, дўст ва шериклар айнан қийшиқ бурунли инсонлар ҳисобланади.
Манба: darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)