17:26 / 05.06.2017
11 308

#СправедливостьЖасуру: қотилларни қандай жазо кутмоқда?

#СправедливостьЖасуру: қотилларни қандай жазо кутмоқда?
Кеча, 4 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси мазкур жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини, гумондор Ислом Тўлагановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди аломатлари билан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандида шундай дейилади:

“104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш

Қасддан баданга оғир шикаст етказиш:

д) жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(104-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)”


Ҳозирча ҳеч нима аниқ эмас, жазони фақат одил суд тайинлайди. Яна шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, гумондаги шахслар, коллеж ўқувчилари вояга етмаганлар ҳисобланади.

Вояга етмаганлар жиноят содир этса, улар жазони ўташ учун Тошкент вилоятининг Зангиота тарбия колониясига юборилади. Ушбу колонияга ўта оғир жиноятни содир этган ўсмирлар олиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Миробод тумани ИИБда бўлиб ўтган йиғилишда гумондорнинг ота-онаси ўғлига қонуний жазо берилишини сўраган эди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида жойлашган “Дўстлик” боғида Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни талаб қилиб, оммавий акция бўлиб ўтди. Ушбу жиноят юзасидан эълон қилинган петицияга 10 мингдан зиёд одам қўл қўйган эди.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » #СправедливостьЖасуру: қотилларни қандай жазо кутмоқда?