16:56 / 06.06.2017
5 702

КНАУФ компанияси безак бериш ишлари асосларини ўргатиш бўйича барча истаганлар учун бепул курсларни давом эттиради

Бу йил КНАУФ компанияси барча ҳохловчиларни яна «Таъмирлаш ишлари намойиши ва амалиёти: гипсокартонли КНАУФ тизимларини яратиш, КНАУФ қуруқ аралашмалари билаш ишлаш» курсларига таклиф этади. Курслар КНАУФ компаниясининг Тошкент шаҳрида жойлашган ўқув марказида бўлиб ўтади.
КНАУФ компанияси безак бериш ишлари асосларини ўргатиш бўйича барча истаганлар учун бепул курсларни давом эттиради

Ўтган йилнинг июл ва август ойларида ҳам Кнауф компанияси барча ҳохловчилар учун безак бериш ишлари асосларини ўргатиш бўйича бепул курсларни ўтказган эди. Машғулотлар дам олиш кунлари кўринишида бўлиб ўтган ва унда иштирокчилар хоналар ўртасида тўсиқ-девор ўрнатиш ва асосий деворни КНАУФ гипсокартонлари билан қоплашга оид кўрсатмалар берилшанди.

КНАУФ компанияси ўқув маркази раҳбари Саидакром Саидрасулов ва кўргазмачи-уста Незом Саидмахмутхўжаевлар профессионал усталарни жалб қилмай, КНАУФ гипсокартон тизимларини яратиш ва қуруқ аралашмалар билаш ишлаш кераклигини батафсил сўзлаб бердилар ва намойиш этдилар.

Иштирокчилар интерфаол шаклда ўтказилган машғулотларга катта қизиқиш уйғотдилар. Курсларнинг амалиёт қисмида иштирокчиларнинг ҳар бири шуруповёрт билан ишлаш, лазер ўлчагич ёрдамида ўлчовлар олиш, профилларда мустаҳкам заклепкаларини ясаш, гипсокартон учун каркас яратишга ҳаракат қилиб кўрдилар. Бу йилги машғулотлар КНАУФ компаниясининг Тошкент шаҳрида жойлашган ўқув марказида ўтказилди.

КНАУФ компанияси аҳоли учун бепул курсларини ўтказишидан асосий мақсад - DIY (Do It Yourself) – «Ўзинг бажар» хусусий секторида қурилиш сегментини ривожлантиришдир. У таъмирлаш ишларини ўтказишдаги харажатларни сезиларли даражада қисқартириш, интерьерларни безашга оид ғояларни амалга оширишга имкон яратади ва қурилиш ишларининг нозик томонларини ҳисобга олган ҳолда материаллардан тўғри фойдаланишга ёрдам беради.

КНАУФ компанияси таълим лойиҳаларига катта аҳамият беради. Унинг аҳоли учун ташкиллаштирган бепул ўқув курслари КНАУФ компаниясининг Ўзбекистондаги бу каби ишларининг биринчиси эмас. Масалан, Бухоро ва Тошкентда КНАУФ компаниясининг Ўқув марказлари фаолият юритмоқда, уларда фаолиятни энди бошлаган қурувчилар каби тажрибали қурувчиларга ҳам қуруқ қурилиш технологияларидан сабоқ берилади. Компания 15 та касб-ҳунар қурилиш коллежлари бимлан ҳамкорлик қилиб, ўқувчиларнинг амалиёт ўташи ва малакасини ошириши учун имконият яратиб бермоқда. 2015 йилнинг кузида Марғилонда КНАУФ компаниясининг биринчи ресурс маркази очилди. Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтларида КНАУФ маслаҳат марказлари бўлғуси қурувчилар учун КНАУФ қуруқ қурилиш тизимлари ва уларнинг характеристикаларини ўрганишга ёрдам бермоқда.

КНАУФ дам олиш куни курсларида иштирок этиш учун қуйидаги телефон рақамлари бўйича боғланишингизни сўраймиз: +998 71 1501159 (ички 412) ёки +99890 3702732. Шунингдек, сиз электрон почта манзилига ҳам талабномангизни юборишингиз мумкин: [email protected].

Қўнғироқлар 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » КНАУФ компанияси безак бериш ишлари асосларини ўргатиш бўйича барча истаганлар учун бепул курсларни давом эттиради
ePN