Бугун, 7 июнь юртимизда моҳи Рамазон ойининг 12-куни. Мусулмон аҳлининг том маънода бир-бирига яхшилик қиладиган, гуноҳлари кечириладиган ойдир.
Ҳечдан кўра кеч, деганларидек, ушбу ой муносабати билан сайтимиз орқали керакли тавсия ва маслаҳатларни бериб борамиз.
1. Рўза тутаётган одам билмай сув ичиб қўйса, рўзани эртадан бошлаши керакми ёки каффоратини тутиб бериши керакми?
Жавоб: “Агар ҳеч қандай шаръий узрсиз сув ичган бўлса, унинг зиммасига каффорат вожиб бўлади. Каффорат – аввал қул озод қилиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш кун узлуксиз рўза тутиш, агар унга ҳам қодир бўлмаса, олтмишта мискинга таом бериш билан адо қилинади. Ҳозирча эса рўзани давом эттириб, охиригача тутиш керак. Каффорат Рамазон ойидан кейин тутилади.
2. Фарзандли аёл рўзадор, лекин боласини эмизади, бу ҳолатда рўзаси очиладими?
Жавоб: “Йўқ, боланинг эмиши рўзани бузмайди.
3. Рўзадор одам мусиқа эшитиши мумкинми?
Жавоб: “Рамазон ойида имкон қадар ҳатто мубоҳ ишлардан ҳам сақланиш лозим. Чунки Рамазон ойи роҳат-фароғат ва кўнгилхушлик қилиш ойи эмасдир.
4. Рўзадор одам соқол олиши мумкинми?
Жавоб: “Соқол олиш рўзани бузмайди”.
Манба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади