19:47 / 07.06.2017
12 553

Эксклюзив! Собиқ директор Жасурбек Иброҳимов вафоти ҳақида нима дейди?

Эксклюзив! Собиқ директор Жасурбек Иброҳимов вафоти ҳақида нима дейди?
Хабарингиз бор, Ижтимоий тармоқлар, одамлар орасидаги шов-шув сабаб Жасурбек Иброҳимов воқеаси ҳафтанинг энг эътиборга тушган ҳодисаси бўлди.

Бу вазиятда кўпчиликнинг эътиборини Жасурбек ва Исломбек билан бир қаторда, уларнинг ота-оналари, улар таълим оладиган коллеж ва коллеж маъмурияти, ўқитувчиларига қаратилди. Хабарингиз бор, коллеж директори Лутфи Йўлдошевна Юсупова ва ўқув ишлари бўйича ўринбосар Ҳилола Бўрихўжаева ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосар Вазира Ҳасанова ишдан олинди.

Бунга қадар биз П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори Лутфи Йўлдошевна Юсуповадан бўлиб ўтган воқеалар юзасидан Qalampir.uz нашри интервью олди. Эътиборингизга мазкур интервьюнинг ҳозирча айрим қисмларини тақдим этамиз.

— Жасурбек Иброҳимовнинг вафотидан аввал бўлиб ўтган воқеалардан коллеж маъмурияти ва ўқитувчилар қачон хабар топди?

— Менга маълумки, Жасурбек ва Исломбек ўртасидаги биринчи тортишув 2 май куни юзага келган. 3 май куни эса улар ўртасида муштлашув келиб чиққан. Коллежимизда 120 та кузатув камераси мунтазам ишлаб туради, фавқулодда ҳолатлар учун қўнғироқ тугмачаси ҳам бор. Ўқувчиларимиз буни жуда яхши билишади. Шунинг учун улар ўзаро келишмовчиликни коллеж ҳудудида эмас, балки ташқарида ҳал этмоқчи бўлишган. Шу куни Жасурбек, Исломбек, Темур, Ҳурматбек, Ўлмас, Бекзод, Темур коллеждан ташқарига чиқиб кетишган. Биз Жасур билан Ислом ўртасида муштлашув бўлиб ўтгани ҳақида 4 май куни – туман Ички ишлар бошқармаси ходимлари келгандан кейин хабар топдик. Жасур 3 май куни коллеждан чиқиб кетиб, дарсларга қайтмаган. Гуруҳдошлари Темур ва Бекзод ўқитувчига Жасурнинг қорни оғриб, уйга кетганини айтишган.

— Жасур ва Ислом коллежнинг ички рўйхатида бўлишганми?

— Жасур ҳеч қачон ички рўйхатга киритилмаган. Лекин Ислом ички рўйхатимизда бор эди. Бу рўйхатга тарбияси оғирлар эмас, дарсга кечикиб келадиганлар, дарсларни ўзлаштирмайдиган, коллеж формасига риоя қилмайдиганлар киритилади. Бунгача Жасур ва Ислом ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик пайқалмаган.

— Жасур ва Ислом дарс вақтида чиқишганми?

— Исломнинг дарси тугаган бўлган, у танаффусга чиққан маҳалда Жасурнинг синфида дарс машғулотлари давом этаётган эди. Жасур ўқитувчига қорни оғриётганини айтиб, ташқарига чиқиб келишни сўраган ва коллежга қайтмаган. У дарсга қайтмаганидан кейин ўқитувчи унинг онаси Нилуфар Алиевага қўнғироқ қилган. Алиева эса шу куни телефонга жавоб бермаган.

Коллеж собиқ директори Юсупованинг маълум қилишича, бўлиб ўтган воқеадан хабар топилгач, коллежнинг вояга етмаганлар бўйича комиссияси йиғилиши ўтказилиб, Ислом Тўлагановнинг ота-онаси чақирилган, ўтказилган мажлис бўйича баённома тузилган.

Маълум қилинишича, бугунга қадар П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежида 3300 ўқувчи таҳсил олиб келган. Ўқувчилардан 57 нафари ички рўйхатга олинган. 2 нафари туман Ички ишлар бошқармаси рўйхатига киритилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эксклюзив! Собиқ директор Жасурбек Иброҳимов вафоти ҳақида нима дейди?