Аввалроқ, Тошкент шаҳрида жойлашган П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори Лутфи Йўлдошевна Юсупова ўз аризасига биноан ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматидан “Qalampir.uz” сайтига хабар беришларича, кеча, 5 июнь куни директор билан бирга унинг ўринбосарлари ҳам ишдан олинган. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ҳилола Бўрихўжаева ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Вазира Ҳасанова ҳам ўз вазифаларидан озод этилган.
Директорнинг профессионал таълим ишлари бўйича ўринбосари Фотима Алимова ўз жойида қолган.
Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланиб, 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказгач, жорий йилнинг 1 июнь куни оламдан ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради