Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ишдан кетди

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ишдан кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига амалга оширган ташрифидан сўнг вилоятда яна бир ўзгариш бўлди.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келаётган Исмоил Мирзаев вазифасидан озод этилган, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Бошқармага Халқ таълими вазирлигида фаолият юритган Равшанбек Эргашев раҳбар этиб тайинланган. Бу ҳақда ишончли манбаларимиз сайтимизга хабар берди.

Сал аввалроқ Мадамин Мадазимов Андижон тиббиёт институтнинг янги ректори этиб тайинлангани маълум қилинганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар