“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” жорий этилганидан бошлаб ҳозирги кунга қадар содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга қараганда 6,7 фоизга камайишига эришилди. Жиноятнинг оғир турларидан қотиллик 19,1 фоизга, босқинчилик 13,0 фоизга, безорилик 34,7 фоизга ва тан жароҳати етказиш 11,2 фоизга камайди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида профилактика инспекторлари томонидан бир қатор фоҳишахона сақлаш ҳолатлари аниқланган.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи Б.Икромовнинг (исм-шарифлари ўзгартирилган) хонадони текширилганида, Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи С.Саидов ва наманганлик Р.Амирбековаларга 20.000 сўм эвазига, жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланиб, гувоҳлар иштирокида қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Худди шундай ҳолатлардан бири Бектемир туманида ҳам аниқланган. Фарғоналик Ш.Фармонова (исм-шарифлари ўзгартирилган) Фарғона йўли кўчасидаги кўприк остида Самарқанд вилоятида яшовчи Х.Орипова ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Р.Авазовларни 50.000 сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишлари учун қўшмачилик қилаётгани аниқланиб, гувоҳлар иштирокида қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади